Ўзбекистон | 12:50 / 29.10.2024
1699
2 дақиқада ўқилади

АҚШдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Илдиз" платформаси ташкил этилди

Ўзбекистон элчихонасида АҚШда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандош ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА

Унда Жоржтаун университети, Жорж Вашингтон университети, Пенсилвания штати университети талабалари, Халқаро валюта жамғармаси ходими, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакили ва АҚШда бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорлар қатнашди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижалари, ёшларни ва АҚШдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жумладан, яқинда ташкил этилган "Илдиз" платформаси юзасидан маълумот берилди.

Алоҳида эътибор Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларига қаратилди. 

Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида ёшлар орасида ахборот алмашиш платформасини яратиш, Lean Startup тадбиркорлик курсларини ташкил этиш, АҚШга келаётган ёшлар учун махсус қўлланма (handbook) яратиш ва бошқа ташаббуслар илгари сурилди.

Мулоқот якунида билдирилган амалий таклифларни устида ишлаш, ватандошлар билан маъданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид