Жаҳон | 13:10 / 29.10.2024
1156
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди

Тропик тўфон ёмғир, тошқин ва кўчкиларга сабаб бўлди, 85 киши ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Anadolu Agency

Филиппин шимоли-шарқида «Трами» тропик тўфони сабаб бўлган ёмғир, сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 85 кишига етди.

Manila Times газетасининг Фуқаролик мудофааси бюроси (OCD)га таяниб ёзишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.

Табиий офат туфайли 5,7 миллион киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, 92 мингга яқини эса вақтинчалик яшаш марказларида, дея маълум қилди Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгаши (NDRRMC).

Тўфон оқибатлари туфайли 27 мингдан ортиқ уй, 520 та йўл ва 84 та кўприк зарар кўрган, дейилади хабарда.

Расмийларга кўра, тўфон туфайли қишлоқ хўжалиги ерлари ва инфратузилмаларига жиддий зарар етган.

Мавзуга оид