Жаҳон | 15:10 / 29.10.2024
979
2 дақиқада ўқилади

Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди

"Агентство социального проектирования", "Структура" компаниялар гуруҳи, "Диалог" автоном нотижорат ташкилоти ва уларнинг раҳбарлари Буюк Британияда чекловларга дучор бўлишди.

Фото: AP /  Frank Augstein

Британия, Лондонга кўра, "Украина ва унинг демократиясини бузиш ва беқарорлаштириш" учун дезинформациядан фойдаланишга уринган учта Россия агентлиги ва уларнинг уч нафар юқори мартабали ходимларига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда 28 октябр, душанба куни Британия ҳукумати маълум қилди.

Чекловлар "Агентство социального проектирования", "Структура" компаниялар гуруҳи ва "Диалог" автоном нотижорат ташкилотига нисбатан қўлланди. Лондонда таъкидланганидек, улар Киевга халқаро ёрдамни сусайтириш мақсадида таъсир ўтказиш амалиётларини амалга оширган.

Лондон 37 компанияни РФ нефтига санкцияларни четлаб ўтишда гумон қилмоқда

Буюк Британия ҳукумати 37 компанияни Россия нефтига санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этганликда гумон қилмоқда. Уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Британиянинг ВВС медиа компаниясининг рус хизмати 11 октябр куни.

2022 йил декабр ойида Россия нефтининг Европа Иттифоқи мамлакатларига денгиз орқали етказиб берилишига эмбарго, шунингдек, Россиядан нефтнинг бир баррелига 60 долларлик нарх чегараси кучга кирди. Бу қарорлар Украинадаги урушни давом эттираётган Россиянинг даромадларини камайтириш мақсадида қабул қилинган, бироқ айни пайтда нархларнинг кўтарилишига йўл қўймаслик учун жаҳон бозорига Россия таъминотини сақлаб қолиш кўзда тутилган.

2022 йил декабрида Буюк Британия Молиявий санкцияларни қўллаш бюроси (OFSI) Россия нефтини денгиз орқали импорт қилиш тақиқини бузганликда гумон қилинган 52 компанияга нисбатан тергов бошлади. Жорий йилнинг март ойида OFSI санкциялар режимини таъминлаш учун қўшимча 50 миллион фунт (тахминан 60 миллион евро) олди.

Мавзуга оид