Жамият | 12:10 / 31.10.2024
1385
1 дақиқада ўқилади

Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Нурафшон шаҳрида корхона 581,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. 

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда масъулияти чекланган жамиятга тегишли омборхона кўздан кечирилган. 

Корхонани норасмий бошқариб келган шахс ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, шлакоблок ишлаб чиқариш ускуналари ва сув насосларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан тўғри улаб олгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхона 581,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид