Жамият | 10:10 / 31.10.2024
1365
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатилди

“Ғишткўприк” чегара божхона постида қиймати 380 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди. 

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, мамлакатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортгач, у шахсий кўрикдан ўтказилган.

Натижада фуқаронинг оёғи ва ички кийимларига скотч билан ўраб яширилган умумий оғирлиги 450 грамм бўлган заргарлик буюмлари аниқланган.  

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, заргарлик буюмларининг қиймати 380 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид