Жаҳон | 14:16 / 31.10.2024
2260
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди

Бу таклифни мамлакат ички ишлар вазирлиги билдирди. 

Фото: Counter Strike

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мамкалатда Counter Strike ва Grand Thef Auto (GTA) видеоўйинлари тарқатилишини тақиқлашни таклиф қилди, деб ёзмоқда Avesta ахборот агентлиги.

Вазирлик фуқаролар, компютерхона эгаларига мурожаат қилиб, зўравонлик саҳналари акс этган видеоўйинларга киришни чеклаб қўйишга даъват қилмоқда.

Мамлакат Маданият вазирлиги Counter Strike ва GTA ўйинларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказган. Экспертиза бу видеоўйинлар зўравонлик, қотиллик ва босқинчилик унсурларини ўз ичига олганини қайд этиб, уларни миллий маданий ва ахлоқий қадриятларга зид деб топган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бундай ўйинларни мунтазам ўйнайдиган ёшлар ва ўсмирлар орасида жиноий хатти-ҳаракатлар кўпайиб бораётганини қайд этган.

Душанбе ИИВ бошқармаси компютерхона эгаларидан бундай ўйинларга рухсат беришни тўхтатишни талаб қилишни бошлаган. 

ИИВ эса ота-оналарга фарзандларини бундай ўйинларни ўйнашдан қайтариб, уларнинг бўш вақтларини назорат қилишни тавсия қилмоқда.

Душанбе милицияси бу ўйинларнинг тарқалишига қарши кураш мақсадида компютерхоналарда доимий рейдлар ва текширувлар ўтказиши режа қилинган.

Мавзуга оид