Жаҳон | 14:50
505
2 дақиқада ўқилади

БМТ: 2023 йилда парник газлар концентрацияси янги рекорд даражага етди

Атмосферада карбонат ангидрид гази инсоният тарихида энг тез суръат билан тўпланяпти.

Фото: AP

Парник газлар даражаси 2023 йилда янги рекорд даражага кўтарилди, бу сайёрани келгуси йиллар давомида иситиб юбориши мумкин.

Бу ҳақда БМТнинг Ер атмосфераси ҳолати ва унинг океанлар билан ўзаро таъсирини кузатиш бўйича ваколатли органи – Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ҳисоботида айтилади.

Ҳисобот муаллифлари фикрича, карбонат ангидрид (CO2) атмосферада инсоният тарихида энг тез суръат билан тўпланиб бормоқда ва атиги йигирма йил ичида 10 фоиздан кўпроққа ошган.

2023 йилда йирик ўсимликлар ёнғинлари натижасида CO2 ташламалари ва ўрмонларда углерод секвестрациясининг эҳтимолий қисқариши, инсон фаолияти ва саноатнинг юқори қазиб олинадиган ёқилғидан ташламалар билан биргаликда концентрацияларнинг янада ошишига олиб келди.

2023 йилда CO2'нинг ер даражасидаги глобал ўртача концентрацияси бир миллионга 420,0 қисмга (ppm), метанда - бир миллиардга 1934 қисмга ва азот оксидида - бир миллиардга 336,9 қисмга (ppb) етди. Бу қийматлар саноатдан олдинги (1750 йилгача) даражаларга нисбатан 151 фоиз, 265 фоиз ва 125 фоизга ошганини билдиради, дейилади ЖМТ ҳисоботида.

Мавзуга оид