Ўзбекистон | 15:06
752
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши чиқарилган.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми бугун, 1 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда 2024 йил 31 октябр куни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли фармойишида белгилаб қўйилган.

Фармойишга кўра, “Ҳудудгаз Самарқанд”, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиали, “Иссиқлик манбаи” ДУК, шаҳар ва туман ҳокимликлари 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий объектлар ва коммунал соҳа корхоналарида кун-у тун ишловчи штаб ташкил қилади.

Ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш уй-жойларига “Иссиқлик манбаи” ДУК тизимидаги иситиш қозонхоналарига узлуксиз ҳамда бир меъёрда табиий газ ва электр энергиясини етказиб беришни таъминлайди.

Шунингдек, фармойишда масъулларга табиий газ етиб бормайдиган аҳоли пунктларини суюлтирилган газ билан таъминлаш вазифаси юклатилган.

Маълумот учун, пойтахт Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши номаълумлигича қолмоқда. Ҳудудлардан эса Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида бугун 1 ноябрдан иситиш мавсуми бошланди.

Мавзуга оид