Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 5 миллиард куб метрдан ошди
Бундан ташқари, Россиянинг «Газпром» ва «ЛУКОЙЛ» компаниялари Ўзбекистон ҳудудидаги газ конларини ўзлаштириш бўйича қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётгани таъкидланди.
2023 йил октябр ойида бошланган Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ҳозир 5 миллиард куб метрдан ошди, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Interfax хабарида.
Унинг эслатишича, 2023 йилда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари «Газпром» ва «UzGazTrade» ўртасидаги икки йиллик шартнома асосида Россия табиий газини Қозоғистон орқали транзити таъминотини йўлга қўйган.
«Бугунги кунда етказиб бериш ҳажми 5 миллиард куб метрдан ошди. Бундан ташқари, Россиянинг «Газпром» ва «ЛУКОЙЛ» компаниялари Ўзбекистон ҳудудидаги газ конларини ўзлаштириш бўйича қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Газ соҳасида ёки энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни секинлаштирадиган муаммолар йўқ», деди у брифингда.
Захарованинг таъкидлашича, «барча масалалар конструктив тарзда ҳал этилган, энергетика мавзуси ҳам юқори ва олий даражадаги, ҳам идоралараро форматда, экспертлар даражасидаги музокаралар кун тартибига киритилган».
«Жорий йилда бўлиб ўтган учрашувларда ушбу соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, мен Россия президентининг 26-28 май кунлари бўлиб ўтган давлат ташрифини, Россия ҳукумати раҳбарининг расмий ташрифини назарда тутяпман. Бу ташрифлар доирасида бошқа мавзулар қаторида ушбу мавзу ҳам муҳокама қилинди», деди у.
«Икки томонлама муносабатларимизда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик муҳим ўрин тутади ва мамлакатларимиз ташқи ишлар вазирликлари яқин алоқада бўлиб, ушбу турдаги ҳамкорликни зарур сиёсий ва дипломатик ёрдам билан таъминламоқда», деди Россия ТИВ расмий вакили.
Мавзуга оид
20:09
Россия иқлим исиши туфайли Арктикадаги оролини йўқотди
18:17
«Қайтариб олинг фуқароликни» - Россияда собиқ мигрант Миграция бўлимида ҳужжатларини отиб юборди
09:50
Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади
09:24