Жамият | 09:44 / 04.11.2024
2705
1 дақиқада ўқилади

Метронинг “Чоштепа” бекатида поезд бузилиб қолди

Бу камида 4 та таркибнинг бир бекатда тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Ҳодиса бугун, 4 ноябр соат 8:50лар атрофида Чилонзор йўлининг “Олмазор – Чоштепа” бекатлари оралиғида юз берган. Бу қарама-қарши йўналишдаги қатновда поездларнинг 20 минутгача кечикишига, бекатларда одамлар тўпланиб қолишига сабаб бўлган.

Фото: Kun.uz

Тошкент метросининг “Чоштепа” бекатида поезд носозлик туфайли тўхтаб қолди. Бу ҳақда воқеа жойида бўлган Kun.uz мухбири хабар берди.

Поезднинг бекатда тўхтаб қолиши ушбу бекатга кириб келаётган бошқа таркибларнинг ҳам навбат кутиб, тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Ҳолат метронинг “Олмазор-Чоштепа” бекатлари оралиғида юз берган.

Шунингдек, ушбу ҳолат қарама-қарши йўналишдаги қатновда поездларнинг 20 минутгача кечикишига, бекатларда одамлар тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида тирбандлик кузатилган, одамлар бақир-чақир қилишган.

Кейинги вақтларда Тошкент метросида поезднинг бузилиб қолиш ҳолатлари кўп содир бўлмоқда. Олдинроқ “Космонавтлар” бекатидан ҳаракатланиши керак бўлган поездда техник носозлик юзага келиб, у жойидан ҳаракатланмай қолганди. Бунинг натижасида линиянинг “Беруний” бекатида йўловчилар тўпланиб, йирик тирбандлик юзага келган.

Мавзуга оид