Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Украинанинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишни Россия-Украина урушини адолатли ҳал этиш шарти деб атади. Анқара умумий позицияларни қидиришда давом этмоқда, дея қўшимча қилди у.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Россия-Украина урушини ҳал қилиш шартини айтди. Туркия ТИВ раҳбари 3 ноябр, якшанба куни Hurriyet газетасига берган интервюсида: «Урушга адолатли ечим Украинанинг ҳудудий яхлитлиги доирасида топилиши керак», деди. Иккала давлат ҳам мағлуб бўлиб қолишни истамайди, Туркия томони эса Украина ва Россия Федерацияси расмийлари ўртасида умумий позицияларни қидиришда давом этмоқда, дея аниқлик киритди у.
«Биз ҳар икки томон билан ҳам алоҳида муносабатдамиз. Биз уларни тинглашдан бош тортмаймиз. Дўст фақат ростини гапиради, биз ҳам шундай қиляпмиз», — дея қўшимча қилди Фидан. Унга кўра, 2025 йилда эҳтимол, «янги вазият» юзага келади. У келаси йили уришаётган томонлар Туркия воситачилигида муросага келишлари мумкинлигини назарда тутган бўлиши мумкин.
Лавров Туркияни Украинага қурол етказиб бергани учун танқид қилди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркияни Украинага қурол етказиб бергани учун танқид қилди. «Афсуски, Анқара «Киев режими» билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорликни давом эттирмоқда, турк қуроллари Украина Қуролли кучлари томонидан россиялик ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда қўлланмоқда», — деди Лавров 1 ноябр куни Туркиянинг Hurriyet газетасига берган интервюсида.
Унинг фикрича, Туркиянинг бундай ҳаракатлари Украинадаги «ҳарбий можаро»ни ҳал этишда воситачилик қилишга тайёрлигига зид келади. Шу билан бирга, у Россия Федерацияси «Туркиянинг Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини юксак қадрлашини» таъкидлади ва 2022 йил баҳорида Истанбулда бўлиб ўтган музокараларни, шунингдек, Украинадан ғалла экспорти бўйича келишувни эслади.
Мавзуга оид
11:10
Бербок: ГФР Украинага қишки ёрдам учун яна 200 млн евро ўтказади
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
18:43 / 03.11.2024