Жаҳон | 14:50
609
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда

Шу билан бирга, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Украинага жанубий кореялик аскарларни юбориш режаси йўқлигини айтди.

Фото: РИА Новости / Рамиль Ситдиков

Шимолий Корея Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани ҳақидаги хабарлар фонида Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юборишни муҳим деб ҳисоблайди, деди миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Шин Вон Сик.

Yonhap агентлиги хабарига кўра, амалдор Миллий мажлис депутатларининг Шимолий Кореянинг Россияни ҳарбий ресурслар билан қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берган. У Украинага жанубий кореялик аскарларни юбориш режаси йўқлигини айтди, бироқ Жанубий Кореядан кузатувчилар ва таҳлилчиларнинг иштироки фойдали бўлишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Шин Вон Сик, шунингдек, Пхенян ўзининг ракета ва ядровий дастурларини ривожлантиришда муваффақиятга эришаётган бўлса-да, АҚШ ва Жанубий Корея иттифоқини заифлаштира олмаганини ва Шимолий Корея масаласида Сеул, Вашингтон ва Токио ўртасидаги ҳамкорликни издан чиқара олмаганини айтди.

Мавзуга оид