Жаҳон | 13:10
6566
2 дақиқада ўқилади

Курск областида шимолий кореяликлар ўққа тутилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, кун давомида Украина ва Россия қўшинлари ўртасида деярли 170 та тўқнашув содир бўлган. Украина Ҳаво кучлари Россия Федерацияси Украинага 80 та дрон, шунингдек, баллистик ракета ва ҳаво бомбалари билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

Фото: Jon Chol Jin/AP Photo/picture alliance

Киев маълумотларига кўра, Россия Федерацияси Украинага қарши урушга жалб этиши мумкин бўлган Шимолий Кореядан келган аскарлар Украина Қуролли кучларининг нишонига айланган. «КХДРнинг дастлабки ҳарбийлари аллақачон Курск областида ўққа тутилган», — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази (ДҚМ) раҳбари Андрей Коваленко 4 ноябр, душанба куни. У воқеа тафсилотларини маълум қилмаган.

УҚК Бош штаби: бир суткада деярли 170 та тўқнашув

Айни пайтда, Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Россия Қуролли кучлари билан 169 та ҳарбий тўқнашув содир бўлган. «Кеча душман Украина бўлинмалари ва аҳоли пунктлари позицияларига бешта ракетадан фойдаланган ҳолда учта ракета ҳужуми уюштирди, шунингдек, 90 та авиацион зарба берди, шу жумладан, 142 та бошқариладиган бомбалар улоқтирди. Бундан ташқари, у 4400 дан ортиқ марта ўт очди, шундан 98 таси ялпи ўт очиш реактив тизимларидан ва мўлжалга олиш учун 1564 та камикадзе-дрондан фойдаланди», дейилади Facebookʼда эълон қилинган баёнотда.

Хусусан, Харкив йўналишида россияликлар Волчанск районида тўрт марта ҳужум операцияларини ўтказган, Купянск йўналишида эса 16 та тўқнашув қайд этилган, дея таъкидлади Украина Бош штаби. Покровск йўналишида Украина Қуролли кучлари Россиянинг 27 та ҳужумини қайтарди.

Мавзуга оид