Жаҳон | 11:42
3667
2 дақиқада ўқилади

АҚШдаги барча сайлов участкалари ёпилди

Америка Қўшма Штатларидаги сайлов участкалари барча штатларда ёпилди. 

Фото: GlobalLookPress

Қўшма Штатлардаги сайлов участкалари барча штатларда ёпилди. Алеут оролларидаги (Аляска) сайловчилар Марказий Европа вақти билан эрталаб соат 7:00 га қадар шахсан овоз беришлари керак эди. Бундан бироз олдин Алясканинг қолган қисми, Ҳавайи ва АҚШнинг ғарбий соҳилларида сайлов участкалари ёпилди

Қўшма Штатларда бир нечта вақт зоналари борлиги сабабли, сайлов участкалари бир неча соат давомида аста-секин ёпилади. Президентлик сайлови ғолиби ҳали аниқланмаган. Ғалаба қозониш учун номзод турли штатларда 270 та сайловчилар коллегияси овозини олиши керак.

Доналд Трамп Пенсилваниядаги сайловларда ғалаба қозонди

Fox News телеканалига кўра, асосий штатлардан бири – Пенсилванияда 19 та сайловчилар коллегияси овози Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампга берилган.

Трамп Жоржиядаги сайловларда ҳам ютди

Доналд Трамп аллақачон АҚШнинг энг баҳсли еттита штатидан иккитасида ғалаба қозонди. CNN ва NBC телеканалларининг хабар беришича, Трамп Жоржиядаги сайловларда ғалаба қозонган. Бунгача у Шимолий Каролинада ютиб чиққанди.

AP: Трамп Шимолий Каролинада Ҳаррисни мағлуб этди

Республикачи Доналд Трамп иккиланувчи штатлардан бири бўлган Шимолий Каролинада кўпчилик овоз олишга муваффақ бўлди. Бу ғалаба Америка давлатининг собиқ раҳбарига яна 16 та сайловчилар коллегияси овозини келтирди. AP хабарига кўра, унга ҳозирда мамлакатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун зарур бўлган кўпчилик овоздан 40 та сайловчилар коллегияси овози етмаяпти.

Мавзуга оид