Тошкентда газ таъминоти ходими 2200 доллар билан ушланди
Тадбиркорга газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган газ таъминоти ходими ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “Сергелитумангаз” газ таъминоти маҳаллада ишлаш хизмати газчиси А.Э. N.T. МЧЖ раҳбари Р.М.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида корхона учун газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 17.10.2024
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар булвари ташкил этилади
08:11 / 02.05.2024
Янгиҳаёт тумани судяси пора билан қўлга тушгани рад этилди
07:12 / 12.04.2024
Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди
16:09 / 13.03.2024