Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
Президент йиғилишида айтилишича, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
2024 йилда Ўзбекистондаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди. Давлат раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.
Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди. Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилиняпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.
Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди. Лекин Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.
Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.
Мавзуга оид
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024
Сув ресурсларини самарали бошқариш тизими жорий этилади
18:50 / 21.10.2024