Ўзбекистон | 10:16
858
1 дақиқада ўқилади

ЕТТБ ва ЕИ Ўзбекистондаги қуёш электр станцияси лойиҳасига маблағ ажратди

ЕТТБ ва ЕИнинг Европа барқарор тараққиёт жамғармаси Франциянинг Voltalia компанияси томонидан Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш учун асос солинган Sarimay Solar компаниясига 54,6 млн долларгача маблағ ажратди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Франциянинг халқаро энергия ишлаб чиқарувчиси Voltalia’га тегишли Sarimay Solar компаниясига Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида қуёш электр станцияси қуриш учун маблағ ажратади

ЕТТБнинг 54,6 миллион долларгача бўлган молиялаштириш пакети 44,8 миллион долларгача кредит, шунингдек, қурилиш босқичида Sarimay Solar компаниясини қўллаб-қувватлайдиган 9 миллион евролик махсус молиялаштириш дастуридан иборат бўлади.

Лойиҳа ЕИнинг Европа барқарор тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган 7 миллион долларлик кредитнинг биринчи траншини қоплаш кафолатини олади. ЕИ маблағлари ЕТТБ фаолият юритаётган ЕИдан ташқаридаги мамлакатларда иқлим ўзгаришини юмшатиш технологияларини жорий қилишни тезлаштиришга мўлжалланган.

Молиялаштириш Sarimay Solar компаниясига 100 МВт қувватга эга янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланишга топширишга ёрдам беради, бу Ўзбекистоннинг 2030 йилгача 25 ГВт гача қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш мақсадига ҳисса қўшади.

Мавзуга оид