АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
Вашингтонда Номаълум учар жисмлар (НУЖ) ва «ўзга сайёраликлар» масаласида оммавий эшитув ўтказилади ва жонли эфирга узатилади.
АҚШ ҳукумати оммавий эшитувларда Номаълум учар жисмлар (НУЖ) масаласида «махфийлик пардасини кўтаришга» тайёрланмоқда. Тингловлар жамоатчилик эътиборига жонли равишда узатилади. Бу ҳақда IFL Science хабар берди.
«Номаълум ғайритабиий ҳодисалар: ҳақиқатни ошкор қилиш» деб номланган тинглов 13 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да Вашингтондаги Капитолий тепалигида бўлиб ўтади. Уни онлайн кузатиш имконияти мавжуд.
«Номаълум аномалия ҳодисалари бўйича иккинчи тинглов АҚШ ҳукуматининг махфий тадқиқот дастурлари ва уларнинг натижаларидан махфийлик пардасини олиб ташлашга қаратилади», дейилади Назорат қўмитаси баёнотида.
«Тингловда Мудофаа вазирлигининг НУЖ ҳақидаги материалларни ошкор этишни истамаслиги, шунингдек, Америка жамоатчилигининг ушбу мавзу бўйича яхшироқ хабардор бўлишини таъминлаш йўллари кўриб чиқилади», деб қўшимча қилди қўмита.
НУЖ бўйича баъзи олдинги оммавий эшитувлар «ўзга сайёраликларга ишонувчилар» ҳафсаласини пир қилган эди. Жумладан, 2022 йилда НУЖ бўйича ўтказилган қарийб 60 йил ичида биринчи оммавий тингловлар баъзи сиёсатчилар томонидан «мутлақо ҳазил» ёки «қайғуга солувчи» сифатида баҳоланди.
Бироқ, у жамоатчиликка бир нечта янги маълумотларни, жумладан, эҳтимолий НУЖ ҳақидаги иккита янги видеони ошкор қилди. Шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги яқин ўтмишда 400 та ҳодисани кузатгани, шу жумладан 11 та ҳолатда «деярли тўқнашув»ни қайд қилгани маълум бўлди.
2024 йил март ойида эълон қилинган Пентагон ҳисоботида «ҳар қандай ҳукумат текшируви, академик тадқиқотлар ёки расмий текширувлар НУЖ ҳақида ҳеч қандай далилни топмади» деган хулоса келтирилган. Шунингдек, у Қўшма Штатлар «ўзга сайёраликлар билан учрашиш ҳолатларини яшириб келганини» рад этади.
Ҳисоботда НУЖ табиати бўйича аниқ хулосалар берилмаган, аммо муаллифлар бу ҳодисалар техноген, эҳтимол хорижий ҳарбий кучга тегишли эканига ишонишга мойил.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31