Қамчиқ довонидаги йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилмоқда
Довонда автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда.
Бугун, 13 ноябр куни Қамчиқ довонининг юқори нуқталарида қор ёғишда давом этмоқда.
ФВВ, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда.
Довонда автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраган.
Мавзуга оид
07:40 / 06.11.2024
Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
10:11 / 18.09.2024
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланяпти
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
20:09 / 25.05.2024