Жаҳон | 14:30
1063
2 дақиқада ўқилади

Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги суҳбат ҳозирча режалаштирилмаган, бироқ керак бўлса, уни тезда ташкил қилиш мумкин.

Фото: Сергей Бобылев/ ТАСС

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўртасидаги суҳбат охир-оқибат бўлиб ўтиши мумкин, аммо ҳозирча бу йўналишда тайёргарлик кўрилмаган. Бу ҳақда 17 ноябр, якшанба куни «Россия 1» телеканали мухбири Павел Зарубинга берган интервюсида Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Биз бу борада вазият қандай ривожланишини кўрамиз. Бу қачон содир бўлишини тахмин қилиш мумкин эмас», — дея интервюдан парчаларни келтирмоқда «Интерфакс» агентлиги. Журналистнинг Путин ва Трамп ўртасида потенциал телефон суҳбатини ташкил қилиш бўйича Қўшма Штатлардан бирон-бир сигнал бор-йўқлиги ҳақидаги саволига Песков: «Ҳозирча йўқ», деб жавоб берди.

Шу билан бирга, Кремл вакили, агар керак бўлса, бундай суҳбатни «жуда тез» ташкил қилиш мумкинлигини таъкидлади. «Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ, деб ўйлайман, бу эҳтиёж пайдо бўлиши биланоқ, бундай алоқа зарурлигини тушуниш ҳар икки томонда ҳам содир бўлади», деб тушунтирди у.

Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи

Россия президенти Владимир Путин 2025 йил 20 январда Доналд Трампнинг АҚШнинг 47-президенти сифатида инаугурацияси олдидан бир қисми Украина қуролли кучлари томонидан эгаллаб олинган Курск областини Россия назоратига қайтармоқчи. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph газетаси 11 ноябр куни ёзди.

Бундай қадам Москвага ҳар қандай тинчлик музокараларига кучлироқ позиция билан киришга имкон беради, дейди Ғарб дипломатлари. Нашрнинг таъкидлашича, Россия армияси 6 августдан бери Украина қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудуднинг қарийб ярмини назоратга олишга муваффақ бўлди.

Мавзуга оид