Жамият | 20:50 / 20.10.2015
12237
1 дақиқада ўқилади

Барак ва Мишель Обама Ашернинг туғилган кунида куйлашди (видео)

14 октябрь куни қўшиқчи ва продюсерь Ашернинг 37 ёшли тантанаси бўлиб ўтди.
20 октябрда АҚШ гуманитар миллий тараққиёт фондининг 50 йиллиги муносабати билан Оқ уйга таклиф қилинган Ашер билан биргаликда Барак ва Мишель Обамлар қўшилиб куйлашди. Унда Ашернинг машҳур Happy Birthday To You куйланди.

Албатта, қўшиқчи бу каби илтифотни сира кутмаганди. Ва у бундан жуда ҳайрон бўлган. Ҳақиқатда унинг ўрнида бошқа биров бўлганда ҳам шу аҳволга тушган бўларди.

“Бу содир бўлди! Президент ва биринчи хоним мен учун Happy Birthday қўшиғини куйлашди. Бундай табрик ва эътибор учун катта раҳмат”, — деб ўтган артист ўзининг Facebook’даги саҳифасида.