Жамият | 12:16 / 06.01.2016
13366
1 дақиқада ўқилади

Париждаги канал остидан "мотоқабристон" аниқланди

Франция пойтахти Париж шаҳридаги Сен-Мартен канали сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли орасидаги машҳур жойлардан бири ҳисобланади.

Шаҳар ҳокимияти кейинги 14 йил ичида илк марта канални тозалашга қарор қилди. Каналдаги тозалаш ишлари 3 ой давомида олиб борилиши айтилган.

Қуйидаги суратларда каналнинг одатий сув сатҳи ва унга сув кириши тўсилгандан кейинги суратларини кўриш мумкин. Суратларда канал тубига кўп йиллар давомида мотоцикллар, велосипедлар ва бошқа буюмлар тушиб, тўплангани маълум бўлди.