Жаҳон | 11:05 / 15.01.2016
5778
1 дақиқада ўқилади
Комедия актёри Жимми Моралес Гватемала президентлигига киришди
Комедия актёри Жимми Моралес Гватемала президентлиги лавозимига киришди, дея хабар бермоқда CNN Espanol.
Қайд этилишича, инаугурация маросими мамлакат пойтахтидаги миллий театр биносида бўлиб ўтган. Моралес қасамёд қабул қилди ва президент тасмасини қабул қилиб олди.
У 2015 йилнинг октябрида бўлиб ўтган иккинчи тур сайловлари якунига кўра Гватемаланинг 50- президентига айланган эди.Маросимда ўнлаб давлатлар раҳбарлари, шунингдек, АҚШ вице-президенти Жо Байден ҳам иштирок этди.