ФИФА инглиз жамоаларига ҳам тақиқ қўллаши мумкин
"Реал" жамоаси бош директори Хосе Анхель Санчес Cadena Ser радиосига берган интервьюсида бир неча инглиз жамоаларига ҳам ФИФА томонидан жазо қўлланиши хавфи таҳдид солмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бу борада текширувлар ўтказилмоқда.
Санчес бу борадаги ишлар қайси босқичда эканини билмаслигини айтган. У айнан қайси жамоалар таҳдид остида турганига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Испаниянинг «Реал» ва «Атлетико» жамоаларига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди. «Реал» ва «Атлетико»га 2016 йилнинг ёзидаги ва 2017 йилнинг қишки трансферлари пайтида ўйинчиларни рўйхатга олиш тақиқи қўйилди. Бунга жамоаларнинг 18 ёшгача бўлган футболчиларни рўйхатдан ўтказишда бир қатор қонун бузилишларга йўл қўйгани аниқлангани сабаб бўлган. Икки жамоада 51 нафар вояга етмаган футболчи ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказилгани аниқланган.
Қайд этиш керакки, Англия футболига ҳам бундай жазо бегона эмас. 2009 йилда "Челси" "Ленс" жамоасининг вояга етмаган футболчиси Гаэл Какутани трансфер қилгани учун жазоланганди.
ФИФА «Реал» ва «Атлетико»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади