Дилноза Кубаева талаба қизлар билан ахлоқ-одоб ҳақида гаплашди
Жаҳон тиллари университети, Students' Union таркибидаги "GDC-Girls development club" қизлар клубининг "Мафтункорлик сирлари" номли семинар-тренинги бўлиб ўтди.
Энг севимли ва самимий актриса - Дилноза Кубаева билан бўлган очиқ суҳбат, қизиқарли семинар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Молия институти, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Педиатрия институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талаба-қизлари, абитуриентларнинг иштирок этгани клубнинг кенг миқёсдаги фаолиятидан дарак беради.
Тренинг давомида қизларга мафтункорлик, чин ўзбек қизлари эга бўлиши керак бўлган ҳислатлар, одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти ҳақида фойдали тавсиялар бериб ўтилди.
Фото: Музаффаршах Муҳамедалиев
Гавҳар Сагдуллаева, ЎзДЖТУ талабаси