Жаҳон | 01:33 / 19.01.2016
5585
1 дақиқада ўқилади

Урумчида озод этилиши учун 20 минг доллар талаб қилинган қирғизистонлик қутқарилди

Урумчида номаълумлар томонидан қирғизистонлик учун 20 минг доллар талаб қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, қирғизистонликнинг асирда ушлаб турилиши ва унинг озод этилиши учун пул сўралаётгани вазирликнинг Ўшдаги ваколатхонасига келиб тушган. Қирғизистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Урумчидаги виза пункти ҳамда Хитойнинг Синжон-Уйғур автоном вилояти ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан 30 ёшлик қирғизистонлик 12 январда озод қилинди.

Қирғизистонлик Хоргос шаҳрида номаълумлар томонидан ушлаб турилган. Маҳаллий полиция ушбу жиноятда гумонланувчиларни қўлга олди ва уларни тергов изоляторига жойлаштирди.