Жаҳон | 17:59 / 20.01.2016
17326
1 дақиқада ўқилади

Путин интернет орқали нолийдиганларга Берияни эслатиб қўйди

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, интернетдаги давлат ташкилотлари устидан шикоятлар аноним бўлмай, бирор шахс номидан жойлаштирилиши лозим. Унинг сўзларини Интерфакс келтирмоқда.

“Интернетда яшириниб олиб ҳақорат қилиш, мазах қилиш, шу билан бирга, ўта сўл позицияни баён қилиш осон, - деб таъкилади Кремль раҳбари. – Бу ишни ким қилгани эса номаълум қолади. Агар одамнинг позицияси бўлса, эътирозлари бўлса, айтсин, исмини ҳам айтсин. Акс ҳолда бу шикоят ва ариза эмас, бу махфиядир. Махфиялар билан эса фақат бир текширувчи – Лаврентий Павлович Берия яхши ишларди”.