Жаҳон | 07:01 / 21.01.2016
6332
1 дақиқада ўқилади

2015 йил Ердаги энг иссиқ йил бўлди

2015 йил Ердаги энг иссиқ йил бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Ер сайёрасининг сирти ҳарорати 2014 йилдаги кўрсаткичдан 0,16 градусга иссиқроқ бўлган. АҚШ давлат идоралари бу ҳолатни атмосферага иссиқхона газларининг чиқарилиши билан боғламоқдалар.

“2015 йилда ҳаво ҳароратининг узоқ муддатли исиши тенденциясини давом этди”, деб айтди НАСАнинг коинот тадқиқотлари бўйича Годдард институти директори.

Аввалроқ Nature Climate Change журналида чоп этилган тадқиқот маълумотларига кўра, океан  томонидан ютиладиган иссиқлик миқдори охирги 18 йил ичида икки баробарга ошган.

Океан  томонидан иссиқликнинг ютилиши иқлим ўзгариши ва глобал исишни кузатишда катта роль ўйнайди.