Жаҳон | 19:08 / 21.01.2016
5555
1 дақиқада ўқилади

Кувайт мамлакатда солиқлар жорий этиш ҳақида бош қотирмоқда

Кувайт ҳукумати мамлакатда солиқлар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда араб давлатининг молия вазири Анас ас-Солих эълон қилди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Жумладан, ас-Солих жисмоний шахслар даромадлари ва фойдаларидан, шунингдек, савдодан солиқ олишни таклиф этмоқда.

Вазирнинг қўшимча қилишича, мамлакатда давлат хизматлари нархини ошириш ва ҳукумат харажатларини қисқартириш вақти етиб келди.

Айни пайтда мамлакат фуқаролари солиқ тўлашмайди. Бюджет эса асосан нефть экспорти эвазига тўлдирилади.

11 ой ичида Кувайтнинг нефть савдосида олаётган даромади 45 фоизга пастлади, бу даврда Brent маркали нефть баҳоси 22 фоизга арзонлади.

Бундан аввал эса Саудия Арабистони, БАА ва Қатар ҳам мамлакат фуқароларидан солиқ олиш масаласини кўтариб чиққан эди. Саудия Арабистони ҳукумат харажатларини камайтирди ҳам.