Фан-техника | 19:34 / 21.01.2016
5976
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi Mi5 смартфонининг илк фотосуратлари интернетга чиқиб кетди

Хитойнинг Xiaomi компанияси 22 февраль куни янги Mi5 смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда. Унинг тавсифи ҳозиргача сир тутилмоқда (фақат процессор сифатида энг кучли Snapdragon 820 чипи танлангани маълум), аммо инсайдерлар уларнинг сирларини фош қилиб қўйишди.

Weibo тармоғидаги манбалар Xiaomi Mi5нинг тавсифини келтириш баробарида, мобил гаджетнинг бир қанча суратларини ҳам чоп этишди.

Расмларга қараганда, Mi5 5,2″ диагоналди, четлари айлана 2.5D-шишали дисплейга эга бўлади. Матрицанинг ечими 2560 × 1440 пикселга тенг бўлади. Флагманнинг айрим техник жиҳатлари ҳақида суратлардан билиш мумкин, жумладан, Xiaomi Mi5да лазерли автофокус ва бармоқ излари сканери бўлади.

Унинг қолган техник жиҳатлари қуйидагичадир:
• 4 Гбайт оператив хотира;
• 16 Гбайт ёки 64 Гбайт флэш-хотира;
• 16 Мп ли олд камера;
• 8 Мп ли фронтал камера;
• 3600 мА/соат ҳажмли аккумулятор;
• ОС Android 6.0 Marhsmallow операцион тизими ва MIUI 7.0. интерфейси.

Xiaomi Mi5нинг тахминий нархи 16 Гбайт ли версия учун 380 долларни, 64 Гбайт ли модель учун 455 долларни ташкил қилади.