Жаҳон | 18:35 / 22.01.2016
13696
1 дақиқада ўқилади
Керри: Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкин
АҚШ давлат котиби Жон Керрининг таъкидлашича, Минск келишувлари бажарилган тақдирда Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда у Давосда ўтаётган халқаро иқтисодий форумдаги чиқишида айтиб ўтди.
“Етарлича ҳаракат қилинса, муаммони икки томондан ҳам ҳалол ва қонуний ечимга ҳаракат бўлса, яқин бир неча ой мобайнида Минск келишувлари бажарилиши мумкин ва мана шунда Россияга қарши санкциялар ҳам бекор қилинади”, - деди у.