Жамият | 21:59 / 22.01.2016
5999
1 дақиқада ўқилади
Миннеаполис кўчаларида “ўз-ўзича сайр қилувчи шимлар” пайдо бўлди
АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида яшовчи Том Гроттинг “ўз-ўзича сайр қилувчи шимлар” билан маҳаллий мемни бошлади. У ҳўл кийимни музлатиб, қотиб қолган ҳолатида кўчаларда ўрнатади – бу четдан гўёки кийимлар ўз-ўзича сайр қилаётгандек кўринади.
Гроттинг бир неча йиллардан бери шундай ҳазилкашлик билан шуғулланиб келади, бироқ бу йили унинг бу қизиқиши оммалашиб кетди. Бу Гроттинг фейсбдукдаги маҳаллий гуруҳ “I Love NE Minneapolis”да бу ҳолат акс этган фотосуратларни жойлаштиргандан кейин юз берди. Эндиликда шимларни музлатиш билан ҳамма шуғулланишга тушиб кетди.
Музлатилган шимни ҳосил қилиш учун уни бирор идишда ҳўллаб, сўнгра кўчада совуққа осиб қўйиш керак. Гроттингнинг айтишича, шим қотиши учун ярим соатдан камроқ вақт керак бўлади.