Ўзбекистон | 20:36 / 22.01.2016
10344
1 дақиқада ўқилади
Қарши шаҳрида 30 метр баландликдаги курант қурилмоқда
Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрининг Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчалари кесишган нуқтасида "Яккабоғ қўрғони" инжиниринг компанияси бунёдкорлари томонидан янги курант қурилмоқда. Бу ҳақда “Қашқадарё” газетаси хабар берган.
Маълумотларга кўра, курант 12 метр диаметрдаги айлана ўртасида жойлашади ва ундаги соатни тўрт томондан ҳам кўриш мумкин бўлади.
Курантнинг биноси 3,7х3,7 метр ўлчамда, баландлиги эса 29,5 метрни ташкил этади.
Манбанинг ёзишича, унинг қурилиш ишлари 2016 йилнинг биринчи ярмида ниҳояланади.