Жамият | 12:45 / 22.01.2016
9472
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон Россия билан ГЭСлар қурилиши бўйича шартномаларни бекор қилди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россия билан Қамбарота-1 ГЭСи ва Юқори Норин ГЭС каскади қурилиши бўйича шартномаларни денонсация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг ахборот сиёсати бўлими маълумот берди.
Ҳар икки шартнома 2012 йил 20 сентябрь куни Бишкекда имзоланган эди.
Денонсация қилиш тўғрисидаги қонун Жўқорғи Кенгаш томонидан 2016 йил 20 январь куни қабул қилинди.