Жамият | 22:21 / 23.01.2016
11959
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг ажрашиш санасидан хабар топишди

Хорижий ОАВ Голливуднинг машҳур жуфтликларидан бири бўлган актриса Анжелина Жоли ва актёр Брэд Питт ўртасидаги муносабатларда жиддий муаммолар борлиги ҳақида хабар беришмоқда.

АҚШнинг In Touch Weekly журнали маълумотларига кўра, Жоли ва Питт никоҳ тўйларидан 17 ой ўтиб ажрашишни режалаштиришмоқда.

Жуфтликка яқин манбанинг маълум қилишича, Жоли ва Питт суратга олиш ишларидан қайтишгач, ажрашишга ҳужжатлар топширишни режалаштиришмоқда.

Манбанинг айтишича, Жоли ва Питт ажрашишгандан кейин ҳам муносабатларни давом эттиришади ва муҳим ҳодисалар ва байрамларни фарзандлари билан бирга ўтказишади.

Журналнинг таъкидлашича, бу ажрим жуфтликнинг фарзандлари учун янгилик бўлмайди, чунки Жоли ва Питт анчадан бери деярли алоҳида-алоҳида яшашмоқда. Бироқ энди улар ўз муносабатларини расман узишга қарор қилишган кўринади.

40 ёшли Жоли ва 52 ёшли Питт 10 йилдан кўпроқ учрашиб юришган ва 2014 йил августида никоҳ қуришганди. Жуфтлик учта асранди: камбожалик Мэддокс, вьетнамлик Пакс ва эфиопиялик Захарани ҳамда ўзларининг биологик фарзандлари Шайло ва эгизак Нокс ва Вивьенни тарбия қилишади.