Спорт | 00:11 / 24.01.2016
6775
1 дақиқада ўқилади

“МЮ” – “Саутгемптон” учрашувида майдонда сичқон пайдо бўлди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “МЮ” – “Саутгемптон” учрашувида “Олд Траффорд” майдонида қанот бўйича чопаётган сичқон кузатилди.

Ўтган йилнинг январида ҳам манкунианликларнинг уй майдонида Шимолий ва Жанубий трибуналарни эгаллаб олган ва аренанинг офис хоналарига кириб олган сичқонлар муаммосига дуч келинганди. Шундай муаммолар аренада 2006, 2010 ва 2012 йилларда ҳам юзага келганди.