Жаҳон | 07:47 / 25.01.2016
4388
1 дақиқада ўқилади

Ироқ террорчиликка қарши курашда хорижий аралашувга қарши чиқмоқда

Ироқ террорчилик гуруҳи жангарилари билан фақатгина ўз кучи билан, хорижий аралашувсиз курашади, деб айтди Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жаъфарий. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайтида маълум қилинди.

“Ироқда террорчиликка қарши қуруқликдаги ёки бошқа исталган операция баъзи маслаҳатчилардан ташқари, ҳеч қандай аралашувсиз, фақатгина Ироқ кучлари билан бошқарилади”, деб айтди ал-Жаъфарий.

Ал-Жаъфарий Ироқ мустақил давлат сифатида ҳеч кимга ўз мустақиллигини бузишга имкон бермаслигини айтди.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Эштон Картер яқин орада Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги операция бошланишини маълум қилганди.