Жаҳон | 12:12 / 25.01.2016
14275
1 дақиқада ўқилади

Саудия АҚШ қарз бозорини қулатиши мумкин

Саудия Арабистони томонидан бюджет мажбуриятларини бажариш мақсадида АҚШ ғазначилик қоғозларининг сотилиши ушбу давлатнинг қарз бозорига жиддий салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.

“Охирги бир йил давомида Саудия Арабистони 100 млрд долларлик валюта захираларидан қутулди, чорак аср давомидаги энг катта бюджет тақчиллигини ёпиш учун. У, шунингдек, қироллик хазинаси - Saudi Aramco давлат компаниясини сотишни режалаштирмоқда. Жаҳондаги энг муҳим облигациялар бозорида Саудия Арабистони улушининг жуда катталиги хавотирга сабаб бўлмоқда”, - дейилади хабарномада.

Агентлик мутахассисларига маълум бўлишича, АҚШ ғазначилиги қоғозларида Саудия энг катта улушга эгадир.