Иқтисодиёт | 20:59 / 25.01.2016
6004
2 дақиқада ўқилади

Хитойдан капитал оқиб кетиши 1 трлн долларга етди

2015 йил натижаларига кўра, юаннинг девальвацияси, иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ва фонд бозоридаги пасайиш ортида Хитойдан капитал оқиб кетиши 1 трлн долларга етди. Bloomberg Intelligence маълумотларига кўра, ушбу кўрсактич 2014 йилдагидан 10 баробар кўпроқни ташкил қилган, 2014 йилда Хитойдан 134,4 млрд доллар оқиб кетган. Бу 2006 йилдан бери олиб борилаётган кузатувлар давомидаги энг катта миқдор бўлди.

2015 йил декабрда капиталнинг чиқиб кетиши ноябрга нисбатан деярли 50 млрд долларга ошган. Йилнинг охирги ойи капиталнинг чиқиб кетиши бўйича 2-ўринни эгаллади, бу ойда четга чиқиб кетган капитал 158,7 млрд долларни ташкил қилган. Хитой иқтисодиётини энг катта миқдордаги пул, яъни 194,3 млрд доллар сентябрда тарк этган.

Юанга, шунингдек, экспортчиларнинг ўз маблағларини Хитой валютасига конвертация қилишни истамаётгани босим кўрсатмоқда, улар ўз маблағларини долларда ушлашни афзал кўришади, деб таъкидлаб ўтди Bloomberg агентлигининг Осиё бозорлари бўйича иқтисодчиси Том Орлик.

Capital Economics консатлинг агентлигининг Осиё бозорлари бўйича катта иқтисодчиси Марк Уильямснинг баҳолашича, Хитойдан капиталнинг оқиб кетиши жорий йилда ҳам юқори даражада сақланиб қолади, чунки Хитой Марказий банки инвесторларнинг ишончини қозона олмади. Уильямснинг айитишича, капиталнинг четга максимал чиқиб кетиши юань девалвацияси билан боғлиқ мамлакатнинг валюта сиёсатидаги кутилмаган вақтга тўғри келган.

Хитойнинг жорий йилдаги валюта захиралари 300 млрд долларга камайиб, 3 трлн долларни ташкил қилди, бу эса Хитой Марказий банкининг миллий валютани ҳимоялашга қодирлилига ишончга путур етказмоқда. Ўтган йили Хитой валюта захиралари 1992 йилдан бери биринчи марта камайган.

Вашингтон Халқаро молиялар институти аввалроқ Хитойдан капиталнинг чиқиб кентишини 676 млрд долларга баҳолаганди. Унинг прогнозига кўра, 2016 йилда капиталнинг чиқиб кетиши 448 млрд долларни ташкил қилади.