Жамият | 10:15 / 26.01.2016
8504
1 дақиқада ўқилади

Эркаклар ва аёллар инфарктининг ўртасидаги фарқлар аниқланди

Олимлар эркаклар ва аёллар инфаркти ўртасидаги фарқларни аниқлади. Бу ҳақда АҚШ кардиология уюшмасининг Circulation журналида хабар қилинди.

XXI асрда АҚШда юрак хасталиклари оқибатида келиб чиқадиган ўлим ҳолатлари анча қисқарганига қарамай, аёллар бу хасталикдан эркакларга нисбатан кўпроқ азият чекади. Бунинг сабаби шундаки, тадқиқотчиларнинг фикрича, аёлларнинг юрак хасталикларини даволаш ва диагностика қилиш ёмон аҳволда.

Одатда инфарктнинг сабаби деб асосий артерияларнинг беркилиб қолиши ҳисобланади. Бу аёлларда камроқ кузатилади, лекин уларнинг коронар артериялари кўпроқ зарарланади, бу эса юрак мушакларига қон келишини сустлаштиради. Бунинг оқибатида ҳам инфаркт келиб чиқади.

Бундан ташқари, аёлларнинг қон томирлар кичикроқ бўлиб, диабет ва босим ошиши хасталикларига кўпроқ дучор бўлишади. Бундан ташқари, аёлларга кардиореабилитация камроқ жорий қилинади, аёлларнинг ўзлари ҳам тикланиш жараёнини камдан-кам ҳолда охирига етказади.