Жамият | 08:51 / 26.01.2016
5248
1 дақиқада ўқилади
Торонтолик режиссёр шикастланган кўзи ўрнига камера ўрнатди
Канаданинг Торонто шаҳрида яшовчи режиссёр Роб Спенс шикастланган кўзи ўрнига ичига камера ўрнатилган кўз соққаси протезини ўрнатди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда.
Спенс 9 ёшида бехосдан ўз юзига тўппончадан отиб юборган ва бир кўзига кўр бўлиб қолган.
Спенснинг айтишича, у ҳужжатли кино олиш билан шуғулланади ва ўзига хос бу камера унга катта камералардан фойдаланмаган ҳолда интервью олишга ёрдам беради. Нашрнинг таъкидлашича, бунда Google Glass технологияси каби, режиссёрнинг “янги кўзи” тушадиган атрофдаги одамларнинг дахлсизлиги билан боғлиқ характердаги ахлоқий масала юзага келади.
Камера кўриш асабига уланмаган, шунинг учун режиссёр суратга олиш жараёнини бевосита кўра олмайди, тасвир портатив мониторга чиқарилади.