Жамият | 11:33 / 26.01.2016
6494
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда талончилик билан шуғулланиб келган коллежнинг 3-курс ўқувчилари ҳибсга олинди
Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежларидан бирининг 3-курс ўқувчилари Шаҳбоз ва Аҳмад ўғриликлар содир этишда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, улар биринчи бора кўчада қаровсиз қолдирилган Spark автомобилидан 1.5 млн сўмлик смартфонни ўғирлашган.
Бу ишнинг осонлигига амин бўлишгач, ўсмирлар яна бир неча бор ўғриликка қўл уришган: улар бир ошхонадан 80 долларлик тюнер ва 1 млн сўмлик тостер, озиқ-овқат дўконидан эса 2 млн сўмлик иккита тостер ва 1.5 млн сўмлик миксер ўғирлашган.
Жабрланувчиларнинг аризасига мувофиқ ўтказилган текширувлар натижасида ўғрилар қўлга олинди.