Жаҳон | 00:47 / 27.01.2016
3931
1 дақиқада ўқилади

Дания парламенти қочқинлардан пул ва қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Дания парламенти қочқинлардан қиймати 1340 евродан кўпроқ бўлган пул ва қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади, деб хабар бермоқда Ekstra Bladet газетаси.

Бу орада никоҳ узуги, оилавий ёдгорликлар каби эсдалик буюмлари мусодара қилинмайди. Бундан ташқари, янги қонунга кўра, муҳожирларнинг ўз оилалари билан бирлашиш муддатлари 1 йилдан 3 йилгача оширилди.

Бу қарор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотларининг эътирозига қарамасдан қабул қилинди.