Ўзбекистон | 12:48 / 28.01.2016
3923
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди

2016 йилнинг 28 январь куни Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинган.

"Вазир Р.Алимовни бош котиб лавозимини бажаришга киришганлиги билан табриклаб, Ташкилот доирасида аъзо давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантиришда ШҲТ котибиятининг муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Бош котиб Ўзбекистон раислиги остида ШҲТ Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасидаги изчил тадбирларни юқори баҳолади.

Суҳбат давомида 2016 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ва жорий йилдаги бошқа асосий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди", дейилади хабарда.