Жаҳон | 14:38 / 29.01.2016
9886
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев “ясан-тусан қилиб юрган” миллиардерларни Қозоғистонга пул тикишга чақирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Forbes рўйхатидаги ясан-тусан қилиб юрган миллиардерлар”га мурожаат қилиб, уларни Қозоғистонга капитал олиб киришга чақирди. Бу ҳақда Tengrinews сайти хабар бермоқда.

“Қозоғистон бизнесни ривожлантириш учун улкан имкониятлар яратди, - деди у “Нур Отан” партияси съездида. – Биз кўп бой одамларни улғайтирдик: миллиардерларни, миллионерларни. Forbes’даги журналларда суратлари чиқиб ётипти. Чиройли кўринади, ҳаммаси ясан-тусан қилиб олган, яхши кийинган. Аммо сизларга бизнинг мамлакат, давлат – Қозоғистон бойиш имконини берди. Шу боис бу ерга пул тикинг.

Офшорлар – бўлмаган гап. Бугун офшорлар йўқ. Қозоғистон деярли барча давлатлар билан ҳуқуқий ёрдам бўйича шартномалар имзолади”. Назарбоев мамлакатга капитални қайтаришга мўлжалланган қонунчилик ўзгаришларини эслатиб ўтди.