Жаҳон | 12:43 / 30.01.2016
5966
1 дақиқада ўқилади

Ал-Ақсодаги теракт тафсилотлари ошкор қилинди

Кеча Жидда шаҳрига яқин ал-Ақсо туманидаги ал-Ридҳа масжидида содир этилган, 4 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 18 кишини жароҳатланган портлаш тафсилотлари ОАВда ёритилди.

Саудия Арабистони ИИВ матбуот котиби генерал-майор Мансур ат-Туркий берган баёнотга кўра, икки нафар худкуш масжидга кирмоқчи бўлганида қўриқлаш ходимларида шубҳа уйғотган ва тўхтатилган. Шу онда террорчилардан бири ўзини портлатиб юборишган. Иккинчи террорчи отишмадан сўнг яраланиб, қўлга олинган. Қўриқлаш хизматининг икки ходими енгил жароҳат олган.

Ат-Туркий ёзувчилар, жамоат арбоблари ва журналистларни бундай терактларга олиб келаётган мафкураларни қоралашга чақирди.