Жамият | 19:39 / 30.01.2016
4433
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонлик аёл инсон буйракларини савдоси учун суд қилинди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида инсон буйраклари савдоси билан шуғулланган аёл 18 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жабрдийда эса гувоҳ сифатида тоифаланиб, ҳеч қандай товон пули ололмади.
Аввалига ўз буйрагини бериб, ногиронга айланган эркак мазкур ишда жабрдийда сифатида қатнашаётган эди. 2015 йилнинг ёзида олма-оталик 40 ёшли эркак мураккаб молиявий аҳволи сабабли ўз бурагини сотишга қарор қилган эди. Харидор эса Остонадан топилди.
Аёл ўзганинг буйраги эвазига касал қизининг ҳаётини сақлашни режалаштиради.
Бироқ якунда келишилган 15 минг доллар сотувчига қадар етиб бормайди. Шундан сўнг эркак полицияга мурожаат қилади.