Фан-техника | 11:18 / 30.01.2016
5672
1 дақиқада ўқилади
Янги Boeing 737 MAX биринчи парвозини амалга оширди
Янги русумдаги Boeing 737 MAX ҳаво кемаси биринчи марта синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда АҚШ авиакорпорациясининг расмий сайти орқали хабар қилинди.
2 соат 47 дақиқада самолёт Вашингтон штатидаги Рентон шаҳридан корпорациянинг Сиэттлдаги учиш майдончасига етиб борди. Синов парвози доирасида ҳаво кемаси максимал 7.6 минг м баландликка ва 463 км/соат тезликка эришди.