Жаҳон | 08:29 / 03.02.2016
4051
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея Шимолий Корея сунъий йўлдош ўрнига ракета учирмоқчилигини таъкидламоқда
Жанубий Корея Шимолий Корея сунъий йўлдош эмас, балки узоқ масофали таъсир доирасига эга ракета учирмоқчилигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Жанубий Кореянинг бу масаладаги баёнотида Шимолий Корея буни амалга оширса, жиддий ҳақ тўлаши айтилган.
Баёнотга кўра, Жанубий Корея Шимолий Кореядан режалаштирган учиришни зудлик билан бекор қилишини, чунки у БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид эканлигини айтган.
Аввалроқ Шимолий Корея миллий коинот дастури доирасида сунъий йўлдош учиришини маълум қилганди.