Жаҳон | 00:22 / 06.02.2016
9384
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг энг янги Су-35 самолётлари Хмеймим авиабазасида кунбўйи навбатчилик қилишни бошлайди

Россиянинг энг янги 4 та Су-35 қирувчи самолёти жуфт-жуфт бўлиб Суриянинг Латақия вилоятидаги Хмеймим авиабазасида парвозга бир дақиқалик тайёргарлик билан кунбўйи навбатчилик қилишни бошлайди. Бу ҳақда 5 февралда Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги гуруҳи вакили маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Самолётларнинг зарба берувчи авиация билан ҳаракатланиш принципи қуйидагича бўлади: Су-35 ҳавода бўлган самолётларни ҳимоя қилади ва шу билан уларнинг кўриш майдонини оширади. Су-35 жуфтлигидан фойдаланганда, самолётларнинг кўриш узоқлиги 360 градус бўйлаб 400 км гача етади", деб айтди вакил.

Вакилнинг айтишича, Су-35 зарба берувчи самолётларни ҳимоя қилиш билан бирга ўзи ҳам зарбалар беради. Самолёт бир вақтнинг ўзида 8 та нишонни аниқлаши, уни тақиб қилиши ва уларга ҳужум қилишга қодир.

1 февралда Россия Хмеймим авиабазасига 4 та Су-35 самолётини ташлагани маълум қилинганди.